locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» «Спортинг» яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Шахсан Аморимнинг ўзи ушбу трансферга аралашмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» «Спортинг» яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Спортинг» яримҳимоячиси Мортен Юлманни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, манкуниянликлар бош мураббийи Рубен Аморим Юлман билан Португалияда бирга ишлаган.

Шу боис, мураббий собиқ жамоаси билан яхши муносабатларидан фойдаланиб, футболчининг 80 миллион евро миқдоридаги товон пулини камайтиришга ишонмоқда.

Маълумот учун, Юлман жорий мавсум барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга муаллифлик қилди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг