«МЮ» Шешкога эътибор қаратди
Фото: Getty Images
“Лейпциг” ҳужумчиси Бенямин Шешко фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттирмоқчи. Бу ҳақда Give Me Sport портали хабар берди.
Манбага кўра, 22 ёшли словениялик футболчи Еврокубокларда қатнашмаслигига қарамай, “қизил иблислар” сафига ўтишга умид қилмоқда. Манчестерликлар Шешко номзодини Олли Уоткинс (“Астон Вилла”) ва Николас Жексон (“Челси”) каби вариантлар билан бирга ўрганиб чиқмоқда.
Бу футболчига “Арсенал” клуби ҳам анчадан бери қизиқиш билдириб келмоқда.
Баҳром Бобонов
Редактор