«МЮ» Ортегага қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images
"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"нинг дарвозабони Штефан Ортегани сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.
Манбага кўра, “қизил иблислар” аллақачон немис футболчисининг вакиллари билан алоқага чиққан.
"Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинез "қизил иблислар" сафига ўтишни рад этганидан сўнг, Манчестер клуби "шаҳарликлар"нинг иккинчи рақамли дарвозабонига қизиқиш билдирган.
Аввалроқ, Жеймс Траффорд жамоага қўшилганидан кейин, Ортеганинг бу ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Баҳром Бобонов
Редактор