locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Люк Шоуга янги шартнома таклиф қилмоқчи

Шоу 2014 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Люк Шоуга янги шартнома таклиф қилмоқчи
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячи Люк Шоуга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манбага кўра, «қизил иблислар» январ ойида 31 ёшли футболчига янги келишув таклиф қилиши мумкин. Шоунинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» ҳимоянинг чап қанотида Шоуга рақобат қила оладиган ва зарур ҳолатларда унинг ўрнини боса оладиган футболчини ҳам изламоқда. Шу тариқа клуб ушбу позицияда таркиб чуқурлигини оширишни мақсад қилган.

Шоу 2014 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У шу вақт давомида манкунианликлар сафида 329 та баҳсда майдонга тушган.

Англиялик ҳимоячи «Манчестер Юнайтед» билан Англия Лига кубоги, Англия Суперкубоги ва УEФА Европа лигасида ғолиб чиққан.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг