«МЮ» қишда Балебани сотиб олади
ФОТО: Getty images
"Брайтон" ярим ҳимоячиси Карлос Балебани “Манчестер Юнайтед”нинг қизиқишлари доирасида тушиб қолди. Бу ҳақда журналист Шон Коннолли хабар берди.
Қайд этилишича, январь ойида "қизил иблислар" 21 ёшли камерунлик футболчи учун курашда барча рақобатчилардан ўзиб кетиш учун 115 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Балебанинг ўзи ҳам “МЮ” сафига бориб қўшилишга тайёр. Гарчи манкунианликлар еврокубокларда иштирок этмаган тақдирда ҳам.
Бу мавсумда Балеба барча турнирларда тўртта ўйин ўтказди ва самарали ҳаракат қилмади. Футболчининг "чайкалар" билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.