locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Фернандешни Саудия клубига сотиб юборишга рози бўлдими?

Бруну 2021 йилдан бери "МЮ" сафида ўйнаб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Фернандешни Саудия клубига сотиб юборишга рози бўлдими?
ФОТО: Getty images

"Манчестер Юнайтед" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш келаси ёзда жамоани тарк этади, дея хабар берди indykaila News.

Манбага кўра, 31 ёшли футболчининг Саудия чемпионати клубларидан бириги ўтиши аниқ. Трансфер суммаси 115 миллион еврони ташкил қилади.

Агар “қизил иблислар” португалиялик 30 ёшли футболчини сотадиган бўлса, ўрнига "Брайтон" таянч ярим ҳимоячиси Карлос Балеба сотиб олишга ҳаракат қилади.

Фернандеш 2021 йилда "Спортинг"дан 65 миллион еврога сотиб олинганди. У жамоа учун 298 та ўйинда 64 та гол уриб, 51 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг