“МЮ” ЧЛга йўл олса, Каземиронинг маоши ошади
Фото: Getty Images
Каземиронинг "Манчестер Юнайтед"да маоши оширилиши мумкин. Бу ҳақда Mirror хабар берди.
Манбага кўра, "қизил иблислар" мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигасига чиқса, ярим ҳимоячининг маоши кўтарилади. Бразилиялик хавбекнинг маоши 100 мингга кўтарилади. Натижада у ҳафтасига 500 минг фунт миқдорида маош олади.
Худди шундай маошни Криштиану Роналду "Олд Траффорд"га қайтган вақтида олган эди.
Эслатиб ўтамиз, “МЮ” Чемпионлар Лигасига чиқиш учун Европа Лигасида ғалаба қозониши керак. Рубен Аморим шогирдлари финалга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилган. Ярим финалнинг дастлабки ўйинида “қизил иблислар” сафарда "Атлетик"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист