locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ҚМУ Жайҳун 2026-йилни Про лигада ўтказади

Шунингдек, ҚМУ Жайҳун U19 жамоаси U19 чемпионатида иштирок этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ҚМУ Жайҳун 2026-йилни Про лигада ўтказади
Фото: UzPFL

2025-йилги мавсумни Про лигада ўтказган Жайҳун футбол клуби мусобақадаги иштирокини давом эттиради.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши Жайҳун клубининг келгуси тақдири масаласини муҳокамага қўйиб, бу борада аниқ режа ишлаб чиқиш бўйича Қорақалпоғистон футбол ассоциациясига топшириқ берган эди. Ассоциация якунда Қорақалпоқ Мамлекетлик Университети билан музокара ўтказди ва Жайҳун футбол клуби фаолиятини университет негизида давом эттириш масаласида келишувга эришди.

Ўтган вақт ичида Жайҳун футбол клубини Қорақалпоқ давлат университетининг спорт клубига ўтказиш ишлари амалга оширилди. Эндиликда у ҚМУ Жайҳун номи остида Про лигадагӣ иштирокини давом эттиради. Шунингдек, ҚМУ Жайҳун U19 жамоаси U19 чемпионатида иштирок этади.

Ассоциация ва Лига босқичма-босқич Қорақалпоғистон футболини ривожлантириш стратегиясини амалга татбиқ этиб келмоқда. ЎФА қошидаги Қорақалпоғистон футбол мактаби эндиликда Арал клуби ҳамкорликда иш олиб боради. Мактаб тарбияланувчилари Арал футболчиси сифатида Лига рўйхатидан ўтказилади. Ассоциация қошидаги футбол академияси эса Қорақалпоғистон ФА сифатида Биринчи лигада тўп тепади.

ҚМУ Жайҳун эса университет билан ҳамкорликда иш олиб боради. Бу ўз навбатида қорақалпоғистонлик ёш футболчиларнинг футбол сир-асрорларини ўрганишлари ва профессионал футболга қадар бўлган машаққатли йўлни узилишларсиз босиб ўтишга хизмат қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг