locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуриньо “Реал”даги психологик муаммони айтди

Португалиялик мутахассис бу ҳолатни “Эльче”га қарши 3:2 ҳисобидаги оғир ғалабадан сўнг изоҳлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа қулай устунликка эга бўлгач, учрашувни муддатидан олдин ютиб бўлгандек ҳис қила бошлаётганини тан олди. Португалиялик мутахассис бу ҳолатни “Эльче”га қарши 3:2 ҳисобидаги оғир ғалабадан сўнг изоҳлади. Бу ҳақда “Реал Мадрид” расмий сайти хабар бермоқда.

Манбага кўра, Моуриньо жамоа кўплаб гол вазиятларини яратаётган пайтда футболчиларда учрашув осон кечаётгандек таассурот пайдо бўлаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, фойдаланилмаган имкониятлардан кейин ҳам ўйин ҳал бўлгандек фикрлаш натижасида “Реал” назоратни йўқотмоқда.

“Эльче”га қарши баҳсда ҳам мадридликлар айнан шундай вазиятга тушди. “Реал” танаффусгача 2:0 ҳисобида олдинга чиқди ва учинчи голни уриш учун имкониятларга эга бўлди. Бироқ иккинчи бўлимда мезбонлар икки бор жавоб қайтариб, ҳисобни 2:2 га тенглаштирди.

Маълумот учун, “Реал” якунда Карлос Эспининг қўшиб берилган дақиқалардаги голи эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Моуриньо эса жамоа бундай учрашувларда устунликни эрта қўлга киритгач ҳам диққат ва ўйин назоратини йўқотмаслиги кераклигини таъкидлади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг