locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуриньо «Реал» футболчилари учун индивидуал режа тузди

Мураббийлар штаби ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолати ва мавсум давомида олган юкламасидан келиб чиқиб, алоҳида машғулот режасини белгилайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Реал Мадрид» бош мураббийи Жозе Моуриньо халқаро танаффус вақтида жамоада қоладиган футболчилар учун индивидуал тайёргарлик дастурини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, мураббийлар штаби ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолати ва мавсум давомида олган юкламасидан келиб чиқиб, алоҳида машғулот режасини белгилайди. Айрим футболчиларга кўпроқ дам берилса, бошқалари жисмоний тайёргарлигини яхшилаш учун қўшимча машғулотлар олиб боради.

Халқаро танаффус вақтида «Реал»нинг 15 нафар футболчиси терма жамоалари ихтиёрига жўнаб кетади. Шу сабаб асосий таркибда қолган футболчилар билан ишлаш учун клуб академияси вакилларини ҳам машғулотларга жалб этиш режалаштирилган.

Маълумот учун, «Реал Мадрид» сўнгги турда Мадрид дербисида «Атлетико»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу учрашувдан кейин Моуриньо футболчиларга бир неча кунлик дам берган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг