Моуриньо “Ливерпуль” футболчисини ўз жамоасига олиб келмоқчи
Фото: Getty Images
“Ливерпуль” вингери Федерико Кьеза фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда A Spor хабар берди.
Манбага кўра, “Фенербаҳче” бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбариятидан Кьезани олиб келишни сўраган. Португалиялик мутахассис қанотлар бўйича муаммога дуч келган ва ёзда бир нечта номзодларни олиб келишни истамоқда.
Ўз навбатида 27 ёшли футболчи бошқа клублардан таклифларник кўриб чиқишга тайёр. Бу мавсумда Кьеза Англия чемпионатида 4 ўйин ўтказиб, бирорта гол урмади.