Мотта “Милан”ни бошқариши мумкин
У "Юве"ни тарк этганидан буён ишсиз
Фото: Getty Images
“Ювентус” собиқ устози Тьяго Мотта “Милан” билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда журналист Даниэле Лонго хабар берди.
Манбага кўра, “россонерилар”нинг янги спорт директори Игли Таре Мотта билан суҳбатлашган. У жамоа бош мураббийиг айланиши мумкин.
Аммо клубнинг асосий эътибори Винценсо Италианога қаратилган. Бироқ у “Болонья”ни тарк этишни истамаяпти.
Розикжон Султонмуродов
Журналист