locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мотта «Фиорентина»нинг таклифини рад этди

"Фиорентина" А Сериянинг жорий мавсумида ҳали ғалаба қозона олмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мотта «Фиорентина»нинг таклифини рад этди
ФОТО: Getty images

"Фиорентина" тез орада бош мураббий Паоло Ванолини истеъфога чиқариши мумкин.

Football Italia нашри хабарига кўра, Паоло Ваноли бир ойлик фаолиятидан сўнг клубни тарк этади. Клуб раҳбарияти унинг ўрнига номзод қидирмоқда ва Тьяго Мотта ҳам таклиф олган.

Бироқ, "Болонья" ва "Ювентус" клубларининг собиқ мураббийи ўйлаб кўргач, бундай оғир вазиятда клубни бошқаришдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, "Фиорентина" А Сериянинг жорий мавсумида ҳали ғалаба қозона олмаган. Клуб Италия чемпионатининг навбатдаги турида ўз майдонида "Удинезе"га қарши баҳс олиб боради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг