locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Молдова бош мураббийи шармандали мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилди

53 ёшли мутахассис жамоани 2021 йилнинг декабридан буён терма жамоани бошқариб келаётганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Молдова бош мураббийи шармандали мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилди
ФОТО: Getty images

Сергей Клешченко Молдова терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда маҳаллий футбол федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

53 ёшли мутахассис жамоани 2021 йилнинг декабридан буён терма жамоани бошқариб келаётганди.

Унинг қўл остида Молдова терма жамоаси 38 та ўйин ўтказиб, 12 та ғалаба, 18 та мағлубият ва саккизта дуранг қайд этган.

Мураббийнинг истеъфосига Норвегиядан учралган 11:1 ҳисобидаги мағлубият сабаб бўлди. Молдова саралаш босқичидаги бешта ўйинда бирорта ҳам очко тўплай олмади ва I гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг