МЛС. Месси ва Суарес гол урган баҳсда «Интер Майами» дуранг қайд этди
Флорида клуби чемпионатда 11-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
МЛС 6-туридан ўрин олган «Интер Майами» ҳамда «Остин» жамоалари ўртасидаги беллашув бўлиб ўтди.
Унда ўйин 2:2 ҳисобида якунига етди. Майами клуби сафида голлар Лионель Месси ва Луис Суарес ҳисобига ёзилди.
Бу натижадан сўнг «Интер Майами» 11 очко билан турнир жадвалининг 11-поғонасида қайд этилган бўлса, «Остин» 6 очко тўплаган ҳолда 22-ўринни банд этган.
МЛС.
Интер Майами — Остин 2:2
Голлар: Месси 10, Суарес 81 — Биро 6, Нелсон 53.
Интер Майами — Сент-Клейр, Фрэй (Лужан 46), Аллен (Бертераме 58), Фалкон, Микаэл, Айала (Брайт 58), де Паул, Силветти (Пинтер 87), Месси, Сеговия (Суарес 73), Алленди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист