MLS. «Интер Майами»дан ишончли ғалаба, Месси тўлиқ ўйин ўтказди
Суарес ва де Паул голларга муаллифлик қилди.
ФОТО: Getty images
«Интер Майами» МЛС мунтазам чемпионати доирасида «Реал Солт-Лейк» жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи бўлим бошида ВАР тизими мезбонлар томонидан киритилган голни бекор қилди. Ўйиннинг 82-дақиқасига келиб, ярим ҳимоячи Родриго Де Пауль ҳисобни очди, орадан бир дақиқа ўтиб эса ҳужумчи Луис Суарес жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади.
Шу тариқа, «Интер Майами» 9 ўйинда 18 очко жамғариб, Шарқий конференцияда 2-ўринга кўтарилиб олди.
«Реал Солт-Лейк» — «Интер Майами» — 0:2
Голлар: Родриго де Пауль 82 (0:1), Луис Суарес 83 (0:2).
Розикжон Султонмуродов
Журналист