МЛС. «Интер Майами» сафарда дуранг қайд этди
Флорида клуби турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
МЛСнинг 33-туридан ўрин олган “Торонто” ҳамда “Интер Майами” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Флорида клуби сафидаги ягона гол Алленде томонидан киритилди. Месси тўлиқ ўйнаган бўлса-да, бирорта самарали ҳаракатни амалга ошира олмади.
Айни пайтда “Интер Майами” 56 очко билан турнир жадвалининг 6-поғонасини банд этган.
МЛС. 33-тур. 28 сентябр
Торонто — Интер Майами 1:1
Голлар: Михайлович 60 — Алленде 45+1.
Интер Майами — Устари, Алба, Фрэй (Вейгандт 71), Фалкон, Аллен, де Паул, Бускетс (Брайт 71), Алленде, Родригес (Сеговия 63), Месси, Суарес.
Розикжон Султонмуродов
Журналист