МЛС. «Интер Майами» йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан икки гол ва бир ассист
Фото: Getty Images
MLS мунтазам чемпионатининг навбатдаги турида "Интер Майами" сафарда "Нью-Йорк Ред Буллс" меҳмони бўлди ва йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинда Лионель Месси 2 та гол уриб, 1 та ассист берди. Майамиликлар сафида яна Жорди Альба ва Теласко Сеговия (дубль) гол урди.
"Интер Майами" 41 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда. "Нью-Йорк Ред Буллс" 9-ўринда - 33 очко.
МЛС. Шaрқий конференция. 24-тур
“Нью-Йорк Ред Буллз” 1:5 “Интер Майами”
Голлар: Ҳек 14 — Альба 24, Сеговия 27, 45+3, Месси 60, 75.
Баҳром Бобонов
Редактор