Миср мураббийи ғалабадан сўнг майдонга Фаластин байроғи билан чиқди
Бу ҳолат учрашувдан кейинги энг кўп муҳокама қилинган эпизодлардан бирига айланди.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images
Миср терма жамоаси ЖЧ-2026 1/16 финалида Австралияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.
Учрашувдан кейин эътиборли ҳолат юз берди. Миср терма жамоаси бош мураббийи Хоссам Ҳассан финал ҳуштагидан сўнг майдонга Фаластин байроғи билан чиқди.
Мутасадди мухлислар жойлашган трибуналарга яқинлашиб, байроқни уларга кўрсатди.
Бу ҳолат учрашувдан кейинги энг кўп муҳокама қилинган эпизодлардан бирига айланди.
Эслатиб ўтамиз, асосий ва қўшимча вақт 1:1 ҳисобида якунланган, пенальтилар сериясида эса Миср 4:2 ҳисобида устун келган.