locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мирзиёд Миродилов: «Агар имкони бўлганида, голимни жамоанинг ғалабасига алмашган бўлардим»

Футболчи клуб матбуот хизматига интервью берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мирзиёд Миродилов: «Агар имкони бўлганида, голимни жамоанинг ғалабасига алмашган бўлардим»
Фото: Металлург ПФК

“Металлург” Пролига 9-тури доирасида сафарда "Шўртан" жамоаси билан баҳс олиб боради.

Мазкур баҳсга тайёргарлик жараёни бошлаб юборилган ва биз эса ўтган турда мавсумдаги илк голини уришга муваффақ бўлган ҳимоячи Мирзиёд Миродиловни суҳбатга чорладик.

Аввалги турда, “Каттақўрғон” билан ўйинда чемпионатдаги биринчи голингизни уришга муваффақ бўлдингиз.

Ҳа, гол ўтказиб юборгач, биз ҳисобни тенглаштириб олишимиз керак эди. Шу сабабли икки ҳисса куч билан олдинга ташландик. Кетма-кет ҳужумлар уюштирдик ва бўлим охирида рақиб дарвозасига йўл топдик. Ўнг қанотдан Максвел тўпни жарима майдончаси томонга узатганда ичимдан қандайдир нарса ўтдики, бошқача ишонч билан тўпга интилдим ва ҳаттоки шерикларимни ҳам ортда қолдириб, тўпни дарвозага йўлладим. Ўша вазиятда дарвозабон ҳам буни кутмаган кўринади, тўп йўналишини фақат томоша қилди. Гол уришга эришганимдан жуда хурсанд бўлдим, аммо натижа биз кутгандек бўлмади. Имкони бўлганида голимни жамоанинг ғалабасига алишган бўлардим.

Чемпионат стартида захирада қолиб кетаётгандингиз, кубок баҳсларидан бошлаб майдонда кўриниш беряпсиз...

Машғулотларда ҳамма астойдил тер тўкмоқда, меҳнат қилмоқда. Албатта, исталган футболчи майдонга тушишни истайди, аммо мураббий ҳам жамоа учун энг маъқул вариантни танлайди. Улкан тажрибага эга Илҳом ака бошчилигидаги мураббийлар штаби машғулотлар, ўйинлардаги ҳаракатларидан келиб чиқиб, ким қандай ҳолатда эканлигини баҳолаб боришади. Биз футболчилар эса имконият берилганда тайёр бўлиб, ундан унумли фойдаланишимиз ва жамоага фойда келтиришимиз талаб этилади.

Мураббийимиз камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётганларга кубок баҳсларида имкон берилиши ҳақида огоҳлантирганди. Амалда ҳам шундай бўлди. Мен эса майдонда ўзимнинг кучли жиҳатларимни кўрсатишга ҳаракат қиляпман холос.

Олдинда “Шўртан” билан яна бир муҳим баҳс кутиб турибди

Ҳа, рақиб жадвалда биздан бир поғона юқорида жойлашган. Сафарда бўлишига қарамай, биз ғалаба учун майдонга тушамиз. Жамоа аъзолари ҳам бу баҳсга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Биз ўз кучимизга ишонамиз ва майдонда мураббийларимиз кўрсатмасини тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламиз.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг