locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миржалол Қосимов – Суперлигада июль ойининг энг яхши мураббийи

Суперлиганинг июль ойидаги энг яхши мураббийи аниқланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миржалол Қосимов – Суперлигада июль ойининг энг яхши мураббийи
photo: OKMK fk

Суперлиганинг июль ойидаги энг яхши мураббийи аниқланди. Унга кўра, ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ой лауреатига айланди.

Унинг қўл остида «кончилар» июль ойида ўтказган 3 учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 9 та гол урди ва 4 та гол ўтказиб юборди.

Қосимов соврин учун курашда Ислом Исмоилов («Нефтчи»), Рўзиқул Бердиев («Насаф») ҳамда Вадим Абрамовни («Динамо») ортда қолдирди.

Маълумот учун, ОКМК Суперлига турнир жадвалида 25 очко билан 4-поғонада бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг