locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мирза Бекназаров: «Мураббий кўрсатмаларига амал қиламиз, яхши ўйин кўрсатамиз»

Аркадаг футболчиси Андижон билан ўйиндан олдин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мирза Бекназаров: «Мураббий кўрсатмаларига амал қиламиз, яхши ўйин кўрсатамиз»
Photo: Andijon FK

“Аркадаг” - “Андижон” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар футболчиси Мирза Бекназаров қатнашишди.

- Эртагаги ўйин ҳақидаги режангиз қандай?

Ҳамма ўйинчиларимиз мураббийимизнинг кўрсатмалари орқали бўлажак баҳсга тайёрландик. Ўйинни ютушга ҳаракат қиламиз.

- Жамоанинг кайфияти қандай? Ўйинга қандай тайёрландинглар? Сиз ҳам тайёрмисиз?

- Биринчи тур масъулиятли ўйин. Бу ўйинга яхши тайёрландик. Мураббий кўрсатмаларига амал қиламиз, яхши ўйин кўрсатамиз.

- Эртага стадион мухлислар билан тўлиши кутиляпти. Уларни ғалаба билан хурсанд қила оласизларми?

- Туркманистоннинг ҳамма минтақасидан мухлисларни Аркадаг шаҳрига чорлаб қоламиз. Биринчи ўйинда барча футболчилар мухлислар олдида ютуб, уларни хурсанд қилишни хоҳлашмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг