Миркомил Локаев фаолиятини Тожикистонда давом эттиради
Тожикистон Олий лигаси 6 март куни старт олади.
Фото: Сардор ПФК
Ўзбекистонлик ҳимоячи Миркомил Локаев фаолиятини Тожикистонда давом эттиради.
Sports24.uz нашри хабар беришича, футболчи “Сардор” клуби билан шартнома имзолаган. Бу клуб Тожикистон Олий лигасида иштирок этади.
Локаев бунга қадар фаолиятини Индонезия чемпионатида ўтказганди. Ўтган йилдан бери жамоасиз қолиб кетаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Олий лигаси 6 март куни старт олади. Унда 12 та иштирокчи қатнашади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист