locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мирко Еличич: Оғир уч очко ва муҳим уч очкони қўлга киритдик

Локомотив 1:0 Қизилқум баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Мирко Еличич фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мирко Еличич: Оғир уч очко ва муҳим уч очкони қўлга киритдик
photo: Lokomotiv fk

Локомотив 1:0 Қизилқум баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Мирко Еличич фикр билдирди.

"Ўйин жуда оғир ўтди. 65-70 дақиқа мобайнида ўйинни назорат қилдик. Голдан кейин эса натижани сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. "Қизилқум" охиригача курашишини билардик, чунки жамоанинг жисмоний ҳолати жуда яхши. 3 очкодан мамнунман. Оғир уч очко ва муҳим уч очкони қўлга киритдик. "Қизилқум"нинг ўтган ўйинларини кўрганимизда, улар охиригача курашганини билгандик. Сифатли ўйин орқали ғалабага эришдик.

- Биринчи бўлимдаги ўйин ва иккинчи бўлимдаги ўйин. Таймлардаги ўйинларни алоҳида баҳолай оласизми?
- Гол урганимиздан кейин нималардир ўзгариши керак эди. Ўйинни назорат қилиш биз учун яхшироқ бўлди. Шунчаки вазиятлар бўлганда ўзимизни йўқотиб қўявердик. Лекин ўйиндан ўйинга яхшиланиб бормоқдамиз. Чунки жамоа футболчилари бундай босимларга ўрганиб қолишди. Тўпни тепиб юбориб, фақатгина курашиш - бизнинг ўйин услубимиз эмас. Бугун эса охиригача курашиб, очколарни қўлга киритдик.

- 2 ой давомида барча жамоалар 11тадан ўйин ўтказишди. Бу ўйинлар ҳақида якуний фикрларингиз. Жамоадан мамнунмисиз?
- Ҳа, мамнунман. Ёмон ўйнаган ўйинимиз бўлмади. 11 учрашувдаги ўйин сифати менга маъқул келди. Бизга барқарорлик етишмаяпти. Лекин бу янги жамоа, буни барча тушуниб турибди. Футболчилар ўзларига бўлган ишончни ҳис қилишмоқда. Улар нималарни яхшилашимиз кераклигини билиб туришибди. Ёзда таркибнинг айрим нуқталарини яхшилашимиз керак. Кубок ўйинларидан кейин бу борада жиддий ишлаймиз.

- Кубокдаги вазифа қандай?
- Кубокка жиддий қараяпмиз. Кубок орқали халқаро майдонга йўлланма борлигини барча тушуниб турибди. Бу яхши совға бўларди. Чунки "Локомотив" ОЧЛда ўйнамай қўйганига анча бўлди. Шу сабабли Кубокка жиддий қараймиз. Лекин бир томондан олиб қарасак, бу турнирда ушбу мавсумда кўп ҳам ўйнамаган футболчиларни ўйнатишимиз мумкин. Биз ҳозир бу борадаги балансни ва барқарорликни излаяпмиз. Бошқаларга имконият бериб, ўзларини кўрсатишларига замин яратамиз",-деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг