locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мирко Еличич: «Нефчидаги баҳс жуда қийн ўтади»

"Локомотив" - "Қўқон-1912" 0:0 баҳсидан кейин темирйўлчилар бош мураббийи фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мирко Еличич: «Нефчидаги баҳс жуда қийн ўтади»
photo: Lokomotiv fk

"Локомотив" - "Қўқон-1912" 0:0 баҳсидан кейин темирйўлчилар бош мураббийи фикр билдирди.

Мирко Еличич: - Ўйин яхши ўтди. Умуман олганда, тенг ўйин бўлди. Бугун яхши ўйнадик, деб айта олмайман. Балки ўтган ўйин сабаблидир, бироз темпни йўқотдик. Ўшанда ёмон майдонда футбол ўйнамаган эдик. Балки бугунги об-ҳаво ҳам сабаб бўлгандир. Чунки бир қанча футболчиларимиз касал бўлиб қолишди. Совуқ ҳаво сабабли иккила жамоа футболчилари нафас олишда қийналишди. Айрим футболчиларимда ўйинга қадар ҳам бир қанча муаммолар бор эди. Шунда ҳам йигитларим ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман. Деярли тенг ўйиннинг гувоҳи бўлдик.

- Учта ўйинда 7 очко олиш сизга маъқул тушдими?
- Дастлабки икки ўйинда 6 очко олдик ва бугун 1 очко билан кифояландик. Албатта, биз ҳар бир ўйинда уч очко олишни мақсад қиламиз, лекин бу футбол ва унда қийинчиликлар учраб туради. Бугун ютганимизда яхши бўларди, лекин дуранг қайд этдик. Бугун осон ўйин бўлмади, ҳар икки жамоа кураш олиб борди, шундан келиб чиқиб дуранг адолатли бўлди, деб айта оламан.

- Дастлабки турларда "Локомотив"ни кўп танқид қилишганди. Экспертлар илк уч турдаги рақиблар унчалик кучли эмас ва омади келиб, 7 очкони қўлга киритди, деб ҳисоблашди. Жамоанинг навбатдаги ўйини "Нефтчи"га қарши бўлади ва айнан ушбу учрашув жамоанинг кучини намоён қилиб беради, деган фикрга қандай қарайсиз?
- Ҳозир Суперлигадаги барча ўйинлар қийн ўтмоқда. Осон ўйиннинг ўзи йўқ. "Нефтчи"даги баҳс жуда қийн ўтади. Уларини таҳлил қилиб чиқамиз. Таркиби жуда кучли, 20 футболчи исталган бошқа жамоаларни кучайтира олади. Уларда танлов имконияти катта. Биз эса ҳар бир ўйинга уч очко учун чиқяпмиз. Ҳеч кимдан қўрқмаймиз ва ҳимоявий ўйнамаймиз, футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ба’зида бу ўхшамоқда, ба’зида эса кутилгандек бўлмаяпти. Ушбу ўйин биз учун яхши синов бўлади.

- Таркибда ёш футболчиларнинг салоҳиятини очиб бераётганингиз учун раҳмат айтаман. Дастлабки уч турда икки гол урган Қувончбек Абраевнинг ўйини ҳақида нималар дея оласиз?
- Қувонч ўзининг термадаги ўйинлари орқали ўтган йили кўпчиликнинг эътиборига тушди. Ҳозир у катта футболга кўникиши бироз қийн бўлмоқда. Ҳозир унда олдинга қадам ташлаётгани кўринилмоқда. Катталар каби шуғулланяпти. Унда техника, тезлик бор. Энди унинг ўйинига бошқа сифатларни ҳам қўшиш керак. У уч ўйин орқали ўзига бўлган ишончни орттириб бормоқда ва бу яхши ҳолат. Фақат у эмас, балки бошқа ёшларда ҳам шундай ҳолат.

- "Қўқон-1912" "Локомотив" учун ноқулай рақиб ҳисобланади. Сиз ноқулай рақиб иборасига қандай муносабатдасиз?
- "Қўқон-1912"ни яхши биламан. Улар барча рақибларга кураш таклиф қилишади ва футболчилар доимо жисмонан бақувват бўлишади. Улар ҳар доим охиригача кураш олиб боришади ва рақибларга осон ўйин кўрсатишга имконият бермайди. Бугун ҳам жамоалар кўпроқ курашишди. Ўтган ўйинда "Машъал"даги каби кураш олиб бордик. Бу томондан олиб қараганда улар яхши футбол қуришмоқда. Бугун ҳам кўпроқ кураш ва камроқ футболни кўрдик.

- "Локомотив" Жасур Яхшибоев билан шартнома имзолади, клуб бу борада расман эълон ҳам қилди. Лекин у билан бошқа гап-сўзларни ҳам ўқидик. Асосида нималар содир бўлганди?
- Тўғриси бу мен учун ҳам тушунарсиз. Буни кўпроқ раҳбариятдан сўраш керак. Барчаси унинг ўзига қолдирилганди. Биз уни таклиф қилдик ва у тайёр бўлганида бизга келиши керак эди. Кейинчалик яна музокаралар бўлди ва бу ерда аниқ бир нарса бўлгани йўқ.

- Энди барчасини ёзгача кутиш керак бўладими?
- Балки ҳаммаси аниқ бўлиб улгургандир. Лекин мен учун барчаси ноаниқ ва мавҳум. Биз у учун ҳам вариантлар тайёрлаган эдик, шу билан бирга бошқа ҳолатга ҳам тайёр турган эдик.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг