locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мираброр Усмонов кубоги-2026. Ўзбекистон Саудия Арабистонини пенальтилар сериясига кўра мағлуб этди

Ўзбекистон ёшлар жамоаси сафида Беҳруз Абдусатторов ва Садриддин Ҳасанов гол муаллифи бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мираброр Усмонов кубоги-2026. Ўзбекистон Саудия Арабистонини пенальтилар сериясига кўра мағлуб этди
photo: UFA

Мираброр Усмонов кубоги-2026. Ўзбекистон Саудия Арабистонини пенальтилар сериясига кўра мағлуб этди

Ўзбекистон ёшлар жамоаси сафида Беҳруз Абдусатторов ва Садриддин Ҳасанов гол муаллифи бўлди.

Ўзбекистон U-20 миллий жамоаси «Мираброр Усмонов кубоги-2026» турнири доирасида Саудия Арабистони U-20 жамоасига қарши майдонга тушди.

«Миллий футбол маркази»да бўлиб ўтган учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўзбекистон ёшлар жамоаси сафида Беҳруз Абдусатторов ва Садриддин Ҳасанов гол муаллифи бўлди.

Абдусатторов 42-дақиқада белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ҳасанов эса учрашувнинг 70-дақиқасида жамоамизнинг иккинчи голини киритди.

Асосий вақтда ғолиб аниқланмагани сабабли жамоалар пенальтилар сериясида куч синашди. Унда Ўзбекистон U-20 футболчилари рақибдан 4:1 ҳисобида устун келиб, ғалабани ўз томонига оғдирди.

Шу тариқа, Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 миллий жамоаси Саудия Арабистонига қарши баҳсни пенальтилар сериясидаги ғалаба билан якунлади.


Мираброр Усмонов кубоги-2026
Ўзбекистон — Саудия Арабистони 2:2 (пен.сер 4:1)
4 октябрь. 2-тур. 17:00
Миллий футбол маркази
Голлар:
Абдусатторов 42 (пен), Ҳасанов 70.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг