Миллий олимпия қўмитаси томонидан анъанавий тарзда ўтказиладиган “Миллий спорт мукофоти — 2025” тантанали маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси — “Йилнинг энг яхши спорт федерацияси” номинациясида ғолиб деб топилди.
photo: UFA
Бугун Миллий олимпия қўмитаси томонидан анъанавий тарзда ўтказиладиган “Миллий спорт мукофоти — 2025” тантанали маросими бўлиб ўтди. Унда турли номинациялар бўйича йилнинг энг яхшилари эътироф этилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси — “Йилнинг энг яхши спорт федерацияси” номинациясида ғолиб деб топилди. 2025-йилда футболни ривожлантириш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ишлар муносиб баҳоланди.
Шунингдек, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов, жамоамиз дарвозабони Неъматуллоҳ Рустамжонов ҳам тақдирланди. ЎФА мухлислар билан ишлаш бўлими етакчиси Абдураҳмон Фозилов — “Энг яхши спорт тарғиботчиси” сифатида эътироф этилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор