Миллий футбол марказида VAR ҳакамлигига номзод ёш ҳакамлар учун семинар ўтказилди
Мазкур семинарлар ёш ҳакамларни VAR тизимида ишлашга тайёрлаш, уларнинг билим ва амалий кўникмаларини оширишга тайёрлашга хизмат қилади.
photo: UzFHM
Миллий футбол марказида VAR ҳакамлигига номзод ёш ҳакамлар учун семинар ўтказилди.
Семинар давомида тажрибали инструкторлар томонидан VAR тизимининг ишлаш тамойиллари, ундан самарали фойдаланиш, мураккаб ўйин вазиятларини таҳлил қилиш ҳамда ҳакамлик қарорларини қабул қилиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди.
Мазкур семинарлар ёш ҳакамларни VAR тизимида ишлашга тайёрлаш, уларнинг билим ва амалий кўникмаларини ошириш, шунингдек, халқаро талабларга мос малакадаги VAR ҳакамларини тайёрлашга хизмат қилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор