locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миллатлар лигаси. Франция Туркияни минимал ҳисобда мағлуб этди, Италия ўз майдонида Бельгияга ютқазиб қўйди

Зиданнинг дебюти муваффақиятли якунланди, Манчинининг қайтиши эса мағлубият билан бошланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миллатлар лигаси. Франция Туркияни минимал ҳисобда мағлуб этди, Италия ўз майдонида Бельгияга ютқазиб қўйди
photo: gettyimages
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
25.09.2026, Як.
Туркия
0
Франция
1

Миллатлар лигаси. Франция Туркияни минимал ҳисобда мағлуб этди, Италия ўз майдонида Бельгияга ютқазиб қўйди

Зиданнинг дебюти муваффақиятли якунланди, Манчинининг қайтиши эса мағлубият билан бошланди.

Европада Миллатлар лигасининг 1-тур учрашувлари давом этмоқда. Италия ўз майдонида Бельгияни қабул қилди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Годтс ва Лукабакио голларга муаллифлик қилди.

Франция эса Туркия меҳмони бўлди. Унда Килиан Мбаппенинг ягона голи эвазига «учранглилар» муваффақият қозонди. Бу Зиданнинг миллий жамоадаги дебют баҳсидаги ғалабасига айланди. Туркия 88-дақиқада майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Дарвозабон Чақир четлатилди.

Миллатлар лигаси. 1-тур
Италия — Бельгия 0:2
Голлар:
Годтс 20, Лукабакио 69
Италия – Доннарумма, Ди Лоренсо, Манчини, Коппола (Скалвани, 65), Калафиори, Тонали, Романо (Фраттези, 65), Барелла, Камбиаги, Эспозито (Мальдини, 65), Кен.
Бельгия – Ламменс, Кастань, Мехеле, Нгой, Де Кёйпер, Раскин (Лавия, 74), Тилеманс, Годтс, Де Брёйне (Ванакен, 58), Морейра (Лукабакио, 58), де Кетеларе (Лукаку, 83).

Туркия — Франция 0:1
Гол:
Мбаппе 54
Туркия: Чақир, Челик, Демирал, Ўзжан, Кадиўғли, Бардакчи, Узун, Юксек, Гюлер, Ойдин (Элмали, 76), Йилмаз (Байындир, 89).
Франция: Меньян, Трюффер, Упамекано, Лакруа, Кунде, Коне, Рабио, Шерки (Камавинга, 79), Дембеле, Олисе (Барколя, 79), Мбаппе (Дюэ, 59).
Четлатиш: Чақир 88.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг