«Милан» январда Нкункуни сотиб юборишга тайёр
Унга Саудия Арабистони клублари қизиқмоқда.
ФОТО: Getty images
“Милан” клуби раҳбарияти ҳужумчи Кристофер Нкунку билан хайрлашмоқчи. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар берди.
Манбага кўра, “россонерилар” франциялик форварднинг жамоага мослашиб кета олмаганидан хафсаласи пир бўлган.
Клуб ҳозирда Нкунку учун потенциал харидорларни ўрганиб чиқишга тайёр. Футболчининг агенти Пини Захави бу борада иш олиб бормоқда ва ҳозирча энг реал йўналиш сифатида Саудия Арабистони клублари тилга олинмоқда.
Нкунку “россонерилар” либосида Италия кубогида битта гол уришга муваффақ бўлди. А Серияда ҳозирча гол йўқ.
Розикжон Султонмуродов
Журналист