«Милан» вингери Рафаэл Леау «Галатасарой»га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Саша Таволиери хабар берди
Манбага кўра, португалиялик футболчи «Астон Вилла»дан таклиф бўлишига қарамай, фаолиятини Туркияда давом эттиришга қарор қилган.
photo: gettyimages
«Милан» вингери Рафаэл Леау «Галатасарой»га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Саша Таволиери хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик футболчи «Астон Вилла»дан таклиф бўлишига қарамай, фаолиятини Туркияда давом эттиришга қарор қилган.
Қайд этилишича, «Милан» Леаунинг трансферидан 45 миллион евро олади, яна 5 миллион евро бонуслар кўринишида тўланиши мумкин.
Ҳозирда томонлар келишувнинг сўнгги босқичи борасида музокара ўтказмоқда.
Ўтган мавсумда Леау А Серияда 29 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Иброҳим Жалолов
Редактор