“Милан” ва “Фулҳем” 21 ёшли Тиагу Габриэлга қизиқиш билдирмоқда
Тиагу Габриэл жорий мавсум барча мусобақаларда 3 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Фото: Getty Images
Италиянинг “Милан” ва Англиянинг “Фулҳем” клублари “Лечче” марказий ҳимоячиси Тиагу Габриэлга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TransferFeed хабар берди.
Манбага кўра, “Лечче” 21 ёшли португалиялик ҳимоячи учун камида 25 миллион евро талаб қилмоқда. “Милан” аввалроқ футболчи учун 20 миллион евро таклиф қилган, бироқ бу таклиф рад этилган. Томонлар ўртасида янги музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
Тиагу Габриэл жорий мавсум барча мусобақаларда 3 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Унинг “Лечче” билан амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Маълумот учун, португалиялик марказий ҳимоячи ҳозирда 21 ёшда. “Милан” ва “Фулҳем” унинг трансфери учун курашаётган клублар сифатида тилга олинмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист