«Милан» ҳужумчиси «Лидс»га ўтади
Фото: Getty Images
“Милан” ҳужумчиси Ноа Окафор фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, “Лидс” клуби швейцариялик 25 ёшли футболчининг трансфери учун 20 миллион евро сарфлайди. Окафор эса янги клуби билан 4 йиллик битим тузиши борасида келишиб олган.
"Милан" 2023 йилда "Зальцбург"дан харид қилган эди. У ўтган мавсумни ярмини "Наполи"да ўтказди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 13 миллион еврога баҳоланмоқда.
Баҳром Бобонов
Редактор