«Милан» Тиагу Силвани ортга қайтаришга киришди
41 ёшли ҳимоячи жорий мавсум "Флуминенсе" сафида 42 та учрашувда майдонга тушди.
ФОТО: Getty images
“Милан” қишки трансфер ойнаси вақтдиа ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар берди.
Манбага кўра, "россонерилар" қишки трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.
Ҳозирда бу жойни кучайтириш учун "Милан" "Флуминенсе" сафида ҳаракат қилиб келаётган Тиагу Силвани номзод сифатида кўрмоқда. Клуб раҳбарияти Силваннинг тажрибаси А Серия чемпионлиги учун курашда муҳим омил бўлишига ишонмоқда.
"Милан"нинг шорт-листида бошқа номзодлар ҳам мавжуд. Аммо биринчи ўринда Силва турибди.
41 ёшли ҳимоячи жорий мавсум "Флуминенсе" сафида 42 та учрашувда майдонга тушди ва ўз номига 2 та гол ёздириб қўйди,
Розикжон Султонмуродов
Журналист