«Милан» Нкункуни сотишга тайёр
“Милан” ўтган ёзда Нкункуни “Челси”дан 37+5 миллион евро эвазига сотиб олганди.
ФОТО: Getty images
“Милан” ҳужумчиси Кристофер Нкунку жамоани яқинлашиб келаётган қишки трансфер ойнасида тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти франциялик футболчининг ўйинидан қониқмаяпти ва муносиб таклиф тушса, унинг трансферини кўриб чиқишга тайёр.
Футболчининг “россонерилар”даги йиллик маоши 5 миллион еврони ташкил этади. Шу сабаб клуб у билан хайрлашишни истамоқда.
“Милан” ўтган ёзда Нкункуни “Челси”дан 37+5 миллион евро эвазига сотиб олганди. Кристофер клуб сафида барча турнирлар доирасида 14 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист