«Милан» қишда Фюллькругни сотиб олмоқчи
Форварднинг Transfermarkt порталидаги нархи - 10 млн еврони ташкил этмоқда.
ФОТО: Getty images
"Вест Хэм" ҳужумчиси Никлас Фюллькруг қишда жамоасини ўзгартириши мумкин.
Инсайдер ва журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, “Милан"нинг январь ойидаги трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.
Маълум қилинишича, 32 ёшли футболчи лондонликлар жамоасидаги ҳолатидан норози ва қишки трансферлар ойнасида кетишни режалаштирмоқда. .
Никлас Фюллькруг жорий мавсум "болғачилар"нинг еттита ўйинида қатнашиб, самарали ҳаракат қилмади. Форварднинг Transfermarkt порталидаги нархи - 10 млн еврони ташкил этмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист