«Милан» Фюлкруг билан келишувга эришди
Германиялик форвард АПЛда бирорта ҳам гол ура олмади.
Фото: Getty Images
Никлас Фюлкруг "Вест Хэм"дан "Милан"га ўтади. Клублар трансфер бўйича деярли келишувга эришдилар ва ҳужжатлар алмашмоқдалар, деб хабар беради La Gazzetta dello Sport.
Манбага кўра, "россонерилар" 32 ёшли ҳужумчини мавсум охиригача 13 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади.
"Милан"да Фюлкруг жорий мавсумнинг иккинчи ярми учун 1 миллион евродан сал кўпроқ маош олади.
Германиялик футболчи бу мавсумда Премьер-лигада саккизта ўйинда майдонга тушди ва гол ура олмади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист