locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мики ван де Вен «Тоттенхэм» билан шартномасини узайтирди

Янги келишув 5 йилга мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мики ван де Вен «Тоттенхэм» билан шартномасини узайтирди
ФОТО: Getty images

25 ёшли нидерландиялик ҳимоячи Мики ван де Вен Tottenham Hotspur билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти маълум қилди.

Янги келишув 5 йилга мўлжалланган бўлиб, ван де Вен «Тоттенхэм» сафида камида 2031 йил ёзига қадар қолади.

Ван де Вен 2023 йилда Германиянинг «Вольфсбург» клубидан «Тоттенхэм»га кўчиб ўтган эди. У Лондон клуби таркибида ўзининг тезлиги ва ишончли ўйини билан асосий ҳимоячилардан бирига айланди.

2025/26 мавсумида нидерландиялик футболчи барча мусобақалар доирасида 44 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 1 та голли узатма амалга оширган.

Янги шартнома ван де Венни «Тоттенхэм»нинг узоқ муддатли лойиҳасида муҳим футболчилардан бири сифатида кўраётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг