locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мика Годтс: “Франциядан қўрқмаслигимиз керак”

21 ёшли ҳужумчи Франциянинг кучли томонларини ҳурмат қилишларини, бироқ Бельгия ҳам майдонда жасорат кўрсатиши зарурлигини айтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мика Годтс: “Франциядан қўрқмаслигимиз керак”
Фото: Getty Images

Бельгия терма жамоаси футболчиси Мика Годтс Францияга қарши Миллатлар лигаси учрашуви олдидан жамоаси рақибдан чўчимасдан ўз футболи­ни намойиш қилиши кераклигини таъкидлади. 21 ёшли ҳужумчи Франциянинг кучли томонларини ҳурмат қилишларини, бироқ Бельгия ҳам майдонда жасорат кўрсатиши зарурлигини айтди. Бу ҳақда Circus Daily нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Годтс: “Биз Францияда ўйнаймиз, аммо қўрқмасдан ўз футболимизни намойиш қилишимиз керак. Уларнинг кучли жиҳатларини ҳурмат қиламиз, лекин ўзимиз ҳам дадил ҳаракат қилишимиз зарур”, — дея фикр билдирган. Футболчи Францияга қарши баҳсда яна асосий таркибда майдонга тушишга тайёр эканини ҳам таъкидлаган.

Бельгия ушбу учрашувда Кевин Де Брёйне ва Юри Тилеманс хизматидан фойдалана олмайди. Шунга қарамай, Годтс жамоанинг ўйин тамойиллари ўзгармаслигини ва таркибда уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар етарли эканини қайд этди. Франция — Бельгия учрашуви 5 октябр куни “Стад де Франс” стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Мика Годтс Бельгия миллий терма жамоаси сафида ҳозиргача 5 та учрашувда 330 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, 1 та гол урган. Жорий Миллатлар лигасида эса у 3 та учрашувнинг барчасини асосий таркибда бошлаган, 247 дақиқа ўйнаган ва 1 та гол қайд этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг