\"Мидлсбро\" Кэррикни истеъфога чиқарди
Шунингдек, унинг ёрдамчилари ҳам истеъфога чиқарилди
Фото: Getty Images
Майкл Кэррик “Мидлсбро”бош мураббийи лавозимини тарк этди.
Клуб 43 ёшли мутахассис билан келишувни тўхтатган. Кэррик билан биргаликда Жонатан Вудгейт ва Грэм Кэррик ҳам мураббийлар штабини тарк этган.
Майкл Кэррик 2022 йилнинг октябридан буён жамоани бошқариб келаётганди. Ўтган мавсумда “Мидлсбро” Чемпионшипда 64 очко тўплаган ҳолда 10-ўринни эгаллади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист