locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Металлург» клубига ФИФА томонидан қўйилган трансфер тақиқи олиб ташланди

Ўзбекистонда айни пайтда фаолият юритаётган клублар орасида ФИФА тақиқи мавжуд бўлганлар қолмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Металлург» клубига ФИФА томонидан қўйилган трансфер тақиқи олиб ташланди
Фото: UzPFL

Кеча, 9-феврал санада, ФИФА Интизом қўмитаси Металлург клуби ва унинг собиқ футболчиси Иван Йосович ўртасидаги иш якунланганлиги ҳақида маълум қилди.

Бекобод клуби сербиялик футболчи олдидаги қарздорликларини тўлақонли бартараф этган ва Йосович клубга нисбатан қўлланган тақиқнинг олиб ташланишини сўраб мурожаат қилган. Шуни инобатга олган ҳолда, ФИФА Интизом қўмитаси клубга қўйилган янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқини олиб ташлаб, мазкур ишни ёпиқ деб эълон қилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда айни пайтда фаолият юритаётган клублар орасида ФИФА тақиқи мавжуд бўлганлар қолмади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг