locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Металлург футбол клуби трансфер тақиқидан қутулишга яқин

Клуб Йосович билан боғлиқ вазиятни ижобий ҳал этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Металлург футбол клуби трансфер тақиқидан қутулишга яқин
photo: Metallurg FK

Жамоанинг собиқ футболчиси Иван Йосович 2025-йилда маошининг маълум қисмини, даволаниш учун сарфланган маблағ ҳамда авиачипта харажатларини клуб қоплаб бермагани туфайли ФИФАга ариза юборади.

Ишни ўрганиб чиққан халқаро ташкилот 2025-йил 16-апрел куни футболчи фойдасига қарор чиқаради. Бироқ ўша даврларда клуб фаолияти тўхтатилгани сабабли масала очиқ қолади.

Натижада, ФИФА тартиб интизом қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан 2025-йилнинг 10-июль санасида қарорни бажармагани учун клубга нисбатан янги футболчиларни навбатдаги учта трансфер ойнаси даврида ҳамда муаммо ҳал этилмаган тақдирда, ундан кейинги трансфер ойналарида ҳам рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўяди.

Хабарингиз бор, маълум танаффусдан кейин жорий йилнинг 23-январ санасида Бекобод клуби қайта тиклангани расман эълон қилинди.

Қисқа фурсатда клуб раҳбарияти ва мутасаддилари ушбу ҳолат юзасидан керакли чора-тадбирларни амалга оширишди ва футболчи билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниб, ФИФАга тегишли хат юборилди.

Эндиликда ФИФА клубдан трансфер бўйича чекловни расман олиб ташлаши кутилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг