locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Металлург\" Бранимир Ёчич билан шартнома имзолади

Жамоамиз янги мавсумда энг юқори мақсадларни ўз олдига қўйган ва таркибни шакллантириш борасида ҳам режали ишлар амалга оширилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Металлург" Бранимир Ёчич билан шартнома имзолади
photo: Metallurg FK

Жамоамиз янги мавсумда энг юқори мақсадларни ўз олдига қўйган ва таркибни шакллантириш борасида ҳам режали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бекободнинг "Металлург" клуби сербиялик яна бир футболчи Бранимир Ёчич билан шартнома имзолади. Маълумот учун, сербиялик футболчи 1+1 кўринишидаги битимга имзо чекди.

31 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи фаолияти давомида "Мейчжоу", "Текстилас", "Мазия S&RC", "Младост ГАТ", "Рудар", "Спартак", "Сента" ва "Палич Коминг" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Бранимир Ёчич 2025 йил Хитой Суперлигаси вакили "Мейчжоу" таркибида 25 та учрашувда майдонга тушган ва 1 та гол уриб, 1 та голли узатма етказиб берган.

"Ёчич янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва унга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз".

Бранимир Ёчич
Туғилган санаси: 30.11.1994
Туғилган жойи: Сомбор, Сербия
Бўйи: 1.84
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Мейчжоу", "Текстилас", "Мазия S&RC", "Младост ГАТ", "Рудар", "Спартак", "Сента", "Палич Коминг".

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг