Мессининг ЖЧ-2026да иштирок этмаслиги мумкин
Фото: Getty Images
“Интер Майами”нинг 38 ёшли ҳужумчиси Лионель Месси ҳозирча 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши бўйича якуний қарор қабул қилмаган. Бу ҳақда Ole нашри хабар берди.
Футболччи мундиалда иштирок этиш борасида бир қарорга келмаган. Месси ҳозирча бутун эътиборини олдинда кутиб турган учрашувларга қаратган.
“Қарорни Лео ўзи керакли деб ҳисоблаган вақтда қабул қилади”, – дея футболчи атрофидаги манбалар изоҳ берган.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист