locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мессининг келажаги деярли ҳал бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мессининг келажаги деярли ҳал бўлди
Фото: Getty Images

“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан янги шартнома имзолаш арафасида турибди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Мессининг Аргентина терма жамоасидаги дўсти Родриго Де Паулнинг “Интер Майами”га қўшилиши клубнинг саккиз карра “Олтин тўп” соҳибини сақлаб қолиш имкониятларини оширган.

Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда. Янги битимга кўра, Месси 2026 йил охиригача АҚШда фаолиятини давом эттириши мумкин. Ҳозирги шартномаси эса 2025 йил декабрда якунланади.

Эслатиб ўтамиз, Месси жорий йил июнь ойида 38 ёшга тўлди. Шунга қарамай, у MLSда юқори спорт формасини намоён этиб, “Интер Майами”нинг энг муҳим футболчиларидан бири бўлиб турибди. У клуб сафида ҳозиргача 68 ўйинда иштирок этиб, 58 та гол ва 26 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг