Месси МЛСда тўпурарлар рўйхатида пешқадам
Шу тариқа, аргентиналик футболчи 23 ўйинда 24 та гол урди.
ФОТО: Getty images
Лионель Месси МЛСда тўпурарлар пойгасида пешқадамликни қайтариб олди.
"Интер Майами" ҳужумчиси мунтазам чемпионат доирасида "Нью-Йорк Сити"га қарши ўйинда (4:0) дубль қайд этди.
Шу тариқа, аргентиналик футболчи 23 ўйинда 24 та гол урди.
Иккинчи ўринда “Лос-Анжелес” ҳужумчи Дени Буанга бормоқда Учликни 31 ўйинда 21та гол урган "Нэшвилл" форварди Сэм Сэрриж эгаллаб турибди.
Месси МЛСнинг жорий мавсумида 23 ўйинда гол+пас тизимида 38 (24+14) очко тўплади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист