Месси Исландияга қарши ўйинга тайёр
Ўйин 10 июн куни бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty images
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Исландияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда журналист Гастон Эдул маълум қилди.
Ўйин 10 июн куни бўлиб ўтади. Бу ЖЧ-2026 старти олдидан сўнгги баҳс бўлади.
Аввалроқ Месси 7 июн куни бўлиб ўтган Гондурасга қарши ўртоқлик ўйинини (2:0) ўтказиб юборган эди.
ЖЧ-2026 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Аргентина гуруҳда Жазоир, Австрия ва Иордания билан куч синашади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист