Месси гуруҳ босқичида энг кам масофа босиб ўтган футболчилардан бири бўлди
2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи якунига кўра, Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси ҳар бир ўйинда босиб ўтган ўртача масофа бўйича турнирдаги энг паст кўрсаткичлардан бирини қайд этди.
FIFA'нинг жисмоний кўрсаткичларига кўра, Месси ўртача 7,33 километр масофа босиб ўтган. Бу кўрсаткич гуруҳ босқичида камида учта ўйинда майдонга тушган футболчилар орасида энг паст натижалардан бири ҳисобланади.
Шунга қарамай, аргентиналик юлдузнинг самарадорлиги юқори бўлиб қолмоқда. У гуруҳ босқичида жамоасининг асосий етакчиси сифатида бир неча бор ҳал қилувчи ҳаракатларни амалга оширди ва тўпурарлар пойгасида ҳам етакчилар қаторида жой олди.
Муттахассислар таъкидлашича, Мессининг камроқ югуриши унинг ўйин услубининг бир қисми ҳисобланади. У вазиятни кузатиб, кучи-ни тежайди ва айнан ҳал қилувчи паллаларда кескин ҳаракат қилиб, рақиб ҳимоясига хавф туғдиради.