locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси: «Биз биргаликда йўлимизни давом эттирамиз»

Аргентина гуруҳда уччала баҳсда ҳам ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси: «Биз биргаликда йўлимизни давом эттирамиз»
ФОТО: Getty images

Аргентина миллий терма жамоаси сардори Лионель Месси Иордания устидан қозонилган 3:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ижтимоий тармоқда мухлисларга мурожаат қилди.

39 ёшли ҳужумчи мазкур учрашувда 60-дақиқада майдонга тушди ва жарима зарбасидан киритган голи билан ажралиб турди.

«Гуруҳ босқичини яна бир ғалаба билан якунладик. Биз биргаликда йўлимизни давом эттирамиз...», - деди Месси.

Гуруҳ босқичи якунига кўра, Аргентина сардори 6 та гол билан Жаҳон чемпионати–2026нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Аргентина миллий терма жамоаси 1/16 финал босқичида Кабо-Верде терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 4 июль куни бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг