locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини расман якунлади

Лео терма жамоадаги дебютини 2005 йил август ойида Венгрияга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини расман якунлади
Фото: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.

Аргентина — Бенин учрашуви 3:0 ҳисобида якунланди. Отаменди 48-дақиқада, Пас 61-дақиқада, Месси эса 71-дақиқада гол урди.

39 ёшли аргентиналик юлдуз терма жамоа сафидаги хайрлашув учрашувини Буэнос-Айресдаги «Монументаль Антонио Веспуччи Либерти» стадионида Бенинга қарши ўтказди. Аргентина рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этди, Месси эса гол уриб, голли узатма амалга оширди.

Месси Аргентина терма жамоасидаги дебютини 2005 йил август ойида Венгрияга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. У аргентиналиклар сафида жами 208 та ўйинда 126 та гол ва 69 та голли узатма қайд этди. Терма жамоа билан 2022 йилги Жаҳон чемпионати, 2021 ва 2024 йиллардаги Америка Кубоги ҳамда 2022 йилги Финалиссимада ғолиб бўлди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг